...
МЕНЮ
ONLINE TV

Чет эл валютасини нақд шаклда олувчилар гуруҳи аниқ бўлди


08:31, 21.11.2017 Жамият
 3 965

Президент фармонига асосан ҳунармандларга кўплаб имтиёзлар берилди.

Аввалроқ, “Ҳунармандчиликни янада ривожлантириш ва ҳунармандларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармон имзолагани ҳақида хабар берган эдик.
 
Ушбу ҳужжатга кўра, ҳунармандларга ўз маҳсулотларини экспорт қилишдан тушган хорижий валютани эркин тасарруф этиш, шу жумладан, банк ҳисобрақамидаги чет эл валютасини нақд шаклда олиш ҳуқуқи берилди.
 
Ҳунармандлар томонидан хорижий мамлакатларда ўтказилган кўргазма, танлов, ярмарка давомида сотилган ҳунармандчилик маҳсулотлари экспорт шартномалари тузилмасдан амалга оширилиши мумкин. Бунинг натижасида олинган даромад эса экспорт тушуми ҳисобланмаслиги айтиб ўтилди.
 
Бундан ташқари, ҳар йили ҳунармандчилик маҳсулотларининг “Олтинқўл ҳунарманд” халқаро кўргазмаси ташкил этилади.
Зоҳиршоҳ Жўраев

Теглар:Ҳунармандчилик 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар