...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Wonderful Life” қўшиғи ижрочиси Колин Вирнкоумб вафот этди


10:22, 27.01.2016 Шоу-бизнес
 2 537

Автоҳалокатда боши қаттиқ лат еган қўшиқчи 15 кун давомида хушига келмай вафот этди...

Британиянинг “Black” рок-гуруҳи яккахон хонандаси, “Wonderful Life” қўшиғи ижрочиси Колин Вирнкоумб ўтган ҳафта, 12 январь куни Ирландия аэропорти яқинида автоҳалокатга учраганди. Зудлик билан касалхонага етказилган хонанда шу кунгача ўзига келмади. Шифокорлар унинг ҳаёти учун курашишди, аммо бошидан олган жароҳати уни ҳаётдан олиб кетди. Бу ҳақда “Ntv.ru” нашри хабар беради.

53 ёшли қўшиқчи оиласи ва яқинлари даврасида жон берди. Бу ҳақда унинг Facebook´даги саҳифасида ҳам маълумот берилган. Рафиқаси Камилла ва уч нафар ўғиллари шифокорларга оталарининг ҳаётини сақлаб қолиш йўлида қилган ҳаракатлари учун миннатдорчилик билдиришди. Дафн маросимига қўшиқчининг яқинларигина келишади.

Маълумот ўрнида айтиш лозимки, Black гуруҳи 1987 йили Колин томоидан куйланган “Wonderful Life” қўшиғидан сўнг дунёга машҳур бўлган. Ушбу гуруҳ ижросидаги барча қўшиқлар Колин томонидан ёзилган. Эслатиб ўтамиз, сўнгги бир неча ой ичида британиялик кўплаб машҳур инсонлар ҳаётдан кўз юмди. 28 декабрь куни Motorhead рок-гуруҳи яккахони Иэн Фрэйзер Килмистер, 10 январь куни эса афсонавий қўшиқчи Дэвид Боуилар ҳам вафот этишди.
Умида Якубова

Теглар:Wonderful Life Black Колин Вирнкоумб Автоҳалокат 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!