“Тошкент метрополитени” биноси яқинида содир бўлган ЙТҲда йўлнинг нариги томонидан келаётиб бурилаётганган Cobalt қарама-қарши йўлларни ажратиб турган темир тўсиқларнинг бурчагидаги бетон устунга бориб урилади.
Водители Ташкента гуруҳидаги айнан шу йўлда ҳаракатланиб бораётган ҳайдовчилар машинанинг аянчли ҳолатдаги суратларини интернетга жойлаб, бошқалар билан бўлишиш билан банд. Кимдир унинг давлат рақамини ёдда олиб қолиш кераклигини, машина сотилаётганда уни синчковлик билан текшириш кераклигини айтса, яна кимдир баландликдан олинган суратлар билан воқеани кузатиб турганини маълум қиляпти.
Шунингдек, гуруҳдагиларнинг хабар беришларича, шу вақтнинг ўзида худди ўша ерда Matiz ва Lacetti машиналари ҳам тўқнашган. Маълумотларга қараганда, катта йўлдан ҳаракатланиб келаётган Matiz’нинг қаршисидан қоидабузар Lacetti чиқиб қолган ва ЙТҲга сабаб бўлган.
Икки ЙТҲ бўйича қурбонлар ёки шикастланганлар ҳақида маълумот берилмаган. ЙПХ ходимлари зудлик билан воқеа жойига етиб келиб, ЙТҲ сабабларини ўрганишга киришишган.