...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Водители Ташкента” гуруҳи аъзолари уруш қатнашчиларини совғалар билан йўқлашди


14:47, 10.05.2016 Жамият
 3 405

Бир қатор кўнгилли фойдаланувчилар томонидан акция ташкил этилиб, уруш ва меҳнат фахрийларининг ҳолидан хабар олинди.

9 май – Хотира ва қадрлаш куни мамлакатимизда катта байрам сифатида нишонланди. Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари, меҳнат фахрийлари, боқувчисини йўқотган кексалар бориб йўқланди. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг 18 апрелда қабул қилган “Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида”ги фармонига кўра, уруш қатнашчиларига 800.000 сўмдан пул мукофоти берилди. Ҳокимликлар ва хусусий тадбиркорлар томонидан совға-саломлар билан йўқланди.
 
Ўтганларни ёд этиш, тирикларнинг ҳолидан хабар олиб, оғирини енгил қилиш халқимизга хос азалий одатлардан. Зеро, Президентимиз таъбири билан айтганда, меҳр-оқибат – халқимизнинг энг олий, ноёб фазилатидир.
 
“Facebook.com” ижтимоий тармоғидаги “Водители Ташкента” гуруҳи аъзолари ҳам бу кунда қўл қўвуштириб ўтиргани йўқ. Бир қатор кўнгилли фойдаланувчилар томонидан акция ташкил этилиб, уруш ва меҳнат фахрийларининг ҳолидан хабар олинди. Қутига жойлаштирилган бир қанча озиқ-овқат маҳсулотлари тақдим этилди. Бу хайрли ишлар тасвирланган суратлар эса тармоққа жойлаштирилди. Суратларни кўрган тармоқ фойдаланувчиларининг кўплари хайрли ишлардан бехабар қолганини айтса, яна бошқалар бу ишларга бош бўлганларга миннатдорчилик билдирмоқда. 
















 

Теглар:Водители Ташкента 9 май Хотира ва қадрлаш куни 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

Фарход
02:56 12.05.2016

Рахмат шу йигитлага, умрлари узок булсин



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар