Дўстматовдан сўнг, -56 кг вазн тоифасида Шаҳобиддин Зоиров Робейси Рамиресга қарши рингга кўтарилди.
Унда, Ўзбекистоннинг “Uzbek Tigers” ва Кубанинг “Cuba Domadores” жамоалари ўртасида бешта жанг бўлиб ўтиши режалаштирилган.
Аввалроқ, энг енгил вазн тоифасида (49 кг.) Ҳасанбой Дўсматов ўзининг жаҳондаги асосий рақиби Йоанис Аргилагосга қарши рингга кўтарилиб, 3:0 ҳисобида йирик ғалабага эришгани ҳақида хабар бергандик.
Дўстматовдан сўнг, -56 кг вазн тоифасида Шаҳобиддин Зоиров Робейси Рамиресга қарши рингга кўтарилди ва Олимпиада чемпиони рақибини 2:0 ҳисоби билан чиройли тарзда мағлубиятга учратди.
Кейинги жангда Иқболжон Холдоров – Энди Крузга қарши жанг ўтказади.
Демак, бугунги тўқнашувда ҳисоб 2:0 кўринишига етди.
“Uzbek Tigers” – “Cuba Domadores” - 2:0.
Бугунги жанглар:
-49кг: Ҳасанбой Дўсматов — Йоҳаннис Аргилагос - 3:0.
-56кг: Шаҳобиддин Зоиров — Робейси Рамирес
-64кг: Иқболжон Холдоров — Энди Круз
-75кг: Исроил Мадримов — Арлен Лопез
-91кг: Санжар Турсунов — Эрисланди Савон