...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Туман ҳокимлигига икки марта мурожаат қилдик, лекин натижа бўлмади”


15:07, 04.04.2017 Жамият
 3 705

Ҳар гал 10-15 машина чиқинди олинаётгани учун 700-800 минг сўмдан пул йиғиб беришяпти.

Самарқанд вилояти, Пастдарғом тумани, Гўзалкент шаҳарчасида 2015 йилда фойдаланишга топширилган “Камолот” уйида 64 та ёш оила яшайди. Турли соҳаларда фаолият юритиб, юқори натижаларга эришган ёшларга бундай имконият яратилгандан барча қувонганди. Аммо ҳозир янги хонадонларга кўчиб ўтганларнинг муаммолари бир талай. Шу муаммолар юзасидан ёш оилалар ҳар икки-уч кунда пул йиғишга тушишади.
 
“Ярим йилдирки, биз яшаётган кўпқаватли уйнинг оқова тўпланадиган махсус жойи 15-20 кунга бормасдан тўлиб-тошади. Ана шу ҳолат бўйича туман ҳокимлигига икки бора ёзма ва оғзаки мурожаат қилдик. Лекин натижа бўлмаяпти”, дейди “Камолот” уйида яшовчи Абдумурод Сафаров.
 
Уйда истиқомат қилаётганларнинг энг катта муаммоси – хонадонлардан чиқаётган оқова сувнинг кичик хандақда тез тўлиб қолаётгани. Ўтган вақт мобайнида оилалар бир неча марта пул йиғиб, махсус машина чақиришди. Ҳар гал 10-15 машина чиқинди олинаётгани учун 700-800 минг сўмдан пул йиғиб беришяпти. Лекин бу билан хандақдаги чиқинди ҳажми камайгани йўқ.
 
Мавжуд муаммо юзасидан ўтган йилнинг ноябрь ойидан буён бир неча бор мутасадди ташкилотларга мурожаат қилинди. Мурожаат юзасидан келган вакиллар эса одатдагидек қуруқ гапдан нарига ўтмаяпти. Амалий ёрдам йўқ, дейилади “Зарафшон” газетаси сайтида.
 

Теглар:Камолот уйи Самарқанд 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар