...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Тошшаҳартрансхизмат” АЖ масжид олдида ёнган автобус бўйича изоҳ берди


11:57, 28.09.2018 Жамият
 3 786

Атрофни тутун қоплаган. Жабрланганлар йўқ.

Аввалроқ, Тошкент шаҳри Миробод туманидаги Қўйлиқ ота масжиди ёнида автобусда ёнғин чиққани ҳақида хабар берган эдик.
 
Воқеа тафсилотлари ҳақида Toshshahartransxizmat акциядорлик жамияти вакиллари тушунтириш берди.
 
4-автобус саройига қарашли “Қўйлиқ-Бошлиқ” оралиғида қатновчи 45-йўналишдаги автобус автошохбекатда турганда қисқа туташув юз берган экан. Атрофни тутун қоплаган. Жабрланганлар йўқ.
 
Шундай бўлса-да, аҳоли ва йўловчиларнинг хавфсизлигини таъминлаш учун ўт ўчириш хизматига мурожаат қилинган. Ҳозирда қисқа туташув сабаблари ўрганилмоқда.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Автобус Ёнғин Миробод тумани 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар