Ҳозирги пайтда поезд жадвали ҳамда йўл ҳақини белгилаш юзасидан тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда.
Маълум қилинишича, икки давлат раҳбарлари ўртасида эришилган келишувлар ижросини таъминлаш мақсадида “Кыргыз темир жолу” компанияси Ўзбекистон ҳамда Қозоғистон темир йўллари билан “Тошкент – Рыбачье” йўналишида йўловчи поезди қатновини йўлга қўйиш бўйича келишувга эришган.
Қатнов 2018 йилнинг ёзги даврида ҳафтасига бир марта “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти поездларида амалга оширилади.
Ҳозирги пайтда поезд жадвали ҳамда йўл ҳақини белгилаш юзасидан тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда.