Аёл патрон ва ўқни шунчаки сувенир ёки омад келтирувчи тумор сифатида ёнида олиб юришини маълум қилган.
“Москва-Тошкент” рейси бўйича парвозини якунлаган Россия Федерацияси фуқароси Б.М. божхонадан яшил йўлаги орқали ўзига тегишли багажида 1 дона жанговар ҳолатдаги 7,62 мм калибрли патрон ва худди шу патрон учун мўлжалланган 1 дона ўқни яширинча олиб кирмоқчи бўлган.
Аёл патрон ва ўқни шунчаки сувенир ёки омад келтирувчи тумор сифатида ёнида олиб юришини маълум қилган.
Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 246-моддасига биноан контрабанда, яъни божхона назоратини четлаб ёки божхона назоратидан яшириб, декларациясиз ўқ-дориларни Ўзбекистон Республикасининг божхона чегарасидан ўтказиш учун жиноий жавобгарлик белгиланган.