Радиоканал “Республика телерадиомаркази” биносида жойлашган эди.
Аввал “Ўзбектелефильм” давлат унитар корхонаси Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Республика телерадиомаркази” давлат унитар корхонаси биносига кўчиб ўтгани ҳақида хабар берган эдик. Корхона Медиа-марказ биносидаги ўз ўрнини “Диёр” телеканали ўрнида ташкил этилаётган “Ўзбекистон-24” деб номланган янги информацион телерадиоканалига бўшатиб берган.
“Ўзбекистон 24” телерадиканали қачон иш бошлаши ҳақида ҳалигача аниқ маълумотлар оммага ошкор этилгани йўқ. Шундай бўлса-да, янги телерадиоканал Мустақиллик куни арафасида очилиши тахмин қилинмоқда.