Японияда 3 июлдан буён давом этаётган жазирама ҳаво ҳарорати туфайлии шу вақтгача 6 киши ҳаётдан кўз юмди .
2. Япониянинг Кагосима префектурасида зилзила содир бўлди. Зилзила магнитудаси 5,2 га тенг. Кагосима префектурасида 5 баллдан 7 баллгача ер силкинишлари кузатилган. Цунами хавфи йўқ экани айтилмоқда. Ҳозиргача жабрланганлар ҳақида ҳам хабарлар келиб тушмаган.
3. Американинг фуқаролар озодлиги уюшмаси АҚШ президенти Дональд Трамп, вице-президент Майк Пенс, сайлов бўйича комиссияни шаффофлик қоидаларини бузгани учун судга берди. Мазкур комиссия Дональд Трамп томонидан тузилган эди. Судга берилган аризада келтирилишича, бу комиссия 2016 йилда АҚШда ўтказилган сайловда Трампнинг ғалабасини таъминлаган.
4. Японияда 3 июлдан буён давом этаётган жазирама ҳаво ҳарорати туфайли шу вақтгача 6 киши ҳаётдан кўз юмди. 4241 киши шифохонага етказилди. Ўтган ҳафтанинг дам олиш кунларининг ўзида 600 дан зиёд киши шифохонага ётқизилган. Айрим ҳудудларда ҳарорат 36 даражага етган.