Шаҳарча Алишер Навоий, Олмазор, Ислом Каримов ва Фурқат кўчалари билан чегарадош ҳудудда жойлашади
“Tashkent City”ни бунёд этишда мазкур марказ барпо этиладиган ҳудуддаги уйлар, нотурар жойлар бузилади. Мазкур ҳудудда истиқомат қилувчи ҳамда фаолият олиб борувчи жисмоний ва юридик шахсларга компенсация тариқасида ер ажратилади.
Бу Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 28 июлдаги “Тошкент шаҳрининг марказий қисмини ободонлаштириш ва архитектуравий қиёфасини янада яхшилаш ҳамда аҳоли ва пойтахт меҳмонлари учун зарур шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида қайд этилган.