Кореялик мутахассис Шин Тэ Йонг бўлажак ўйинлар олдидан яхши тайёргарлик кўрилаётганини айтди.
Кореялик мутахассис Шин Тэ Йонг бўлажак ўйинлар олдидан яхши тайёргарлик кўрилаётганини ва барчадан, ҳатто, майдонга тушмайдиган футболчилардан бор эътиборни сўнгги икки ўйинга қаратишни талаб қилаётганини айтди.
“Термага чақирилган 26 футболчининг барчаси саралаш босқичи якунига қадар бир бутун бўлади. Жанубий Корея термасининг тақдири қолган икки ўйинга боғлиқ. Ғалаба қозониш учун бор кучимизни ишга соламиз”, – деди Шин Тэ Йонг.
Жанубий Корея терма жамоаси бош мураббийи, шунингдек, жароҳати бор Сон Хён Мин ва Ки Сон Ён ҳақида ҳам тўхталиб ўтди.
“Ки Сон Ён ўйнай олмаса ҳам унга сардорлик боғичини бергим келяпти. Ки миллий термамиз учун муҳим аҳамиятга эга футболчилардан бири. Сон Хён Мин “Тоттенхэм” машғлулотларига қайтди.
Уни терма ихтиёрига чақира олмаймиз, тиббий ҳолатини яна кўздан кечириш зарур. Менинг фикримча, у саралаш босқичи ўйинлари учун етарлича тикланди”, – деди кореялик мутахассис.
Маълумот учун, Жанубий Корея терма жамоаси 31 август куни ўз майдонида Эронга қарши баҳс олиб борса, 5 сентябрь куни Тошкентда Ўзбекистон термаси билан куч синашади.