“Шарқ тароналари” халқаро мусиқа фестивали 25-30 август кунлари ҳар доимгидек ҳамиша навқирон ва боқий Самарақанд шаҳрида бўлиб ўтади.
Мазкур нуфузли фестивалга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш ишлари қай даражада кетаётгани хусусида ахборот олиш учун мутасаддилар билан боғландик. Улар бизга хат билан мурожжат қилишимизни, ҳозир жуда ишлари кўплигини ва вақтлари бўлганда жавоб қайтаришларини айтишди.
Сайтимиз биринчи галда миллий манфаатларимиздан келиб чиқиб, ахборот тарқатади. Яъники, маданиятимиз ва санътимиз ҳақидаги маълумотларни кенг жамоатчиликка етказиш биринчи галдаги вазифамиздан бири ҳисобланади. Масъул ходимлар бу ишларимиздан нима учун манфаатдор эмаслигига ахборот замонида изоҳ беришга ожизмиз. Оз бўлса-да, бизгача етиб келган бор маълумотлар билан танишинг.
Фестивалга 25-30 август кунлари ҳамиша навқирон ва боқий Самарақанд шаҳри ҳар галгидек мезбонлик қилади.
Танлов ғолиблари учун фестиваль ташкилий қўмитаси томонидан қуйидаги мукофотлар таъсис этилган:
Гран-при – 10.000 АҚШ доллари;
1-мукофот (2 та), ҳар бири 7.000 АҚШ долларидан;
2-мукофот (2 та), ҳар бири 5.000 АҚШ долларидан;
3-мукофот (2 та), ҳар бири 3.000 АҚШ долларидан.
Айни пайтгача бўлган маълумотларга кўра, дунёнинг 70 га яқин мамлакатидан 500 нафардан зиёд мусиқашунослар, хонанда ва созандалар, халқаро ташкилотлар вакиллари ҳамда хорижий оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этиши кутилмоқда.
XI халқаро мусиқа фестивалига тайёргарлик бўйича олиб борилаётган ишлар юзасидан ўтказилган Самарқанд вилояти ҳокимлигида ўтган йиғилишда вилоят ҳокими кўчаларини ободонлаштириш, анжуман қатнашчиларини кутиб олиш дарвозалари – аэропорт ҳамда темир йўл вокзали, улар жойлашадиган меҳмонхоналарда халқаро андозаларга мос, сифатли сервис хизматларини кўрсатиш даражаси халқимизнинг меҳмондўстлиги, давлатимизнинг салоҳиятини намоён этиши кераклиги хусусида гапирган.
Иштирокчиларнинг Самарқанд, Тайлоқ, Жомбой, Оқдарё, Пастдарғом ва Ургут туманларига саёҳати ҳам режалаштирилган.