...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Савдо ва хавфсизлик” танловига 1800дан ортиқ тадбиркордан ариза келиб тушди


18:32, 11.08.2016 Жамият
 2 851

Танловда иштирок этиш учун “Энг яхши йирик савдо объекти” номинациясига бор-йўғи 10та ариза келиб тушган. Улар орасида таниқли супермаркетлар ҳам бор.

Аввалроқ, Тошкент шаҳар ҳокимияти ва бир қатор ҳамкор ташкилотлар томонидан “Савдо ва хавфсизлик” номли танлов эълон қилингани, унда пойтахт Тошкентдаги барча дўконлар, хизмат кўрсатиш шохобчалари, ресторан, кафелар ва умумий овқатланиш жойлари иштирок этиши мумкинлиги ҳақида тўлиқ ахборот берган эдик.
 
Тошкент шаҳар ҳокимияти Матбуот хизматининг берган маълумотларига қараганда, 1800 нафарга яқин савдо соҳасидаги тадбиркорлар ушбу танловда иштирок этиш бўйича мурожаат қилишган. Номинациялар бўйича аризалар сони қуйидагича:
 
- “Энг яхши йирик савдо объекти” номинацияси бўйича 10 нафар;
 
- “Энг яхши ўрта савдо объекти” номинацияси бўйича 733 нафар;
 
-“Энг яхши савдо объекти” номинацияси бўйича 677 нафар;
 
-“Энг яхши ресторан” номинацияси бўйича 31 нафар;
 
- “Энг яхши кафе” номинацияси бўйича 303 нафар;
 
-“Энг яхши чойхона” номинацияси бўйича эса 8 нафар.
 
Рақамлардан маълум бўлишича, мазкур тоифадаги тадбиркорлардан Мирзо Улуғбек туманида 76.3, Яшнобод туманида эса 61.3 фоизи ушбу кўрик-танловда иштирок этиш бўйича мурожаат қилган. Айни кунларда ҳам аризаларни қабул қилиш ишлари давом этмоқда.
 
Аввал хабар қилганимиздек, танлов ғолиблари катта миқдордаги пул мукофотлари, дипломлар, ҳомийлар томонидан таъсис этилган мукофотлар билан тақдирланади.
 
Маълумот ўрнида, Тошкент шаҳрида жами 23 мингдан зиёд тадбиркорлик субъектлари рўйхатга олинган бўлиб, уларнинг 12 мингдан ортиғи ушбу соҳадаги асосий хизмат кўрсатувчи субъектлар ҳисобланади.

Теглар:Тошкент шаҳар ҳокимияти Савдо ва хавфсизлик 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар