...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Қуръони карим ва тажвид” бўйича пуллик ўқув курсларига ҳужжатлар қабул қилинмоқда


12:56, 02.06.2018 Жамият
 3 453

Ўқув курсларига жорий йилнинг 1-3 июнь кунлари соат 09:00 дан 17:00 гача ҳужжатлар қабул қилинади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 16 апрелдаги “Диний-маърифий соҳа фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5416-сон Фармонига кўра, Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги диний таълим муассасалари ҳамда илмий мактабларда 2018 йилнинг 10 июнидан бошлаб “Қуръони карим ва тажвид” бўйича пуллик ўқув курслари ўз фаолиятини бошламоқда.
 
Кеча, 1 июнь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги барча диний таълим муассасалари ҳамда илмий мактабларда курсларда билим олиш истагини билдирганларнинг ҳужжатларини қабул қилиш бошланди.
 
Маълумот учун, ўқув курсларига жорий йилнинг 1-3 июнь кунлари соат 09:00 дан 17:00 гача ҳужжатлар қабул қилинади.

Теглар:Ўзбекистон мусулмонлари идораси Қуръони карим ва тажвид 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар