...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Қашқирлар макони”нинг Туркия ҳукумати учун ўта муҳим фильми тайёрланди


15:00, 21.03.2018 Олам
 15 679

Бу кун Туркияда қонли саҳифалар билан, аммо ўзгача шон, ўзгача шараф билан ёзилиб қолди. Миллий ирода зафар қучди. Халқ вакилларидан 249 нафари ўқ ёмғиридан вафот этди.

Кўпчиликка маълум, турк киноижодкорлари томонидан қарийб 10 йилдан буён суратга олиниб келинаётган “Қашқирлар макони” сериалида дунёнинг кўплаб минтақаларида рўй бераётган воқеаларга эътибор қаратилади.
 
Сериалнинг бошланғич қисмларида мафиянинг давлат фаолиятида тутган ўрни ва бошқа маиший мавзулар ёритилган бўлса, кейинги қисмлар халқаро муносабатлар, хусусан, АҚШ разведкаси, Туркия, Ироқ, Сурия, Россия, Эрон, БАА каби мамлакатларнинг ўзаро алоқалари, халқаро терроризм ва экстремизм, гиёҳванд моддалар савдосига қарши курашга эътибор қаратилмоқда.
 
Хабарингиз бор, 2016 йилнинг 15 июль куни Туркияда мамлакат ҳарбийлари томонидан Конституцион тизимга қарши давлат тўнтаришига уриниш амалга оширилди. Мазкур тўнтариш тўғридан-тўғри ҳукуматга ва Президент Ражаб Тойиб Эрдўғанга қаратилган эди.
 
15 июль куни соат 20:00 атрофида давлат тўнтаришига уриниш марказий шаҳар Истанбул ва пойтахт Анқарада бошланди. Ҳарбийлар “TRT1” телеканалига ҳужум қилиб, ТВ орқали давлат тўнтариши амалга оширилгани ва ҳукумат Туркия қуролли кучлари кўлига ўтганини зўрлик билан эълон қилдирдилар.
 
Ўша вақтда давлат раҳбари таътилда, Мармарисда эди. Ражаб Тойиб Эрдўған жойлашган меҳмонхона ҳам бомбаланди. Бу вақтда эса Президент меҳмонхонани тарк этган эди.
 
Давлат раҳбари ушбу фитнага қарши туришда фақат халқдан мадад олишини, халқ ҳар қандай даврда энг катта куч бўлгани, бундай кучни бошқа учратмаганини айтиб, одамларни Ватан мустақиллигини сақлаб қолиш, байроғини поймол этмаслик, юрт келажагини сотқинларга бериб қўймасликка чақириб, уларни телевидение орқали майдонларга, аэропортларга даъват этди.
 
Анқарада Қизилой майдони, Истанбулда Бўғоз кўприги давлатга қарши чиққан ҳарбийлар томонидан эгалланди. Туркиянинг Сурияга чегарадош бўлган Шонли Урфа вилоятидаги чегара постига ҳам ҳужум уюштирилди, бир қанча ҳарбийлар ўлдирилди. Мақсад – Сурия ва Туркия чегарасида пайт пойлаб ётган ИШИД жангчиларини мамлакатга суқиш, фалокатлар географияси ва жабрланувчилар сонини кўпайтириш, ҳукумат эътиборини бошқа нуқтага қаратиш ва халқни қўрқитишдан иборат эди.
 
Халқ ишониб топширилган ҳокимиятни осонликча сотқинлар қўлига топширишни истамади. Кўчалар, майдонлар қўлида турк байроғини кўтарган ватанпарвар эркак-у аёллар, йигит қизларларга тўлди. Дини, ирқи, миллати ва ижтимоий келиб чиқишидан қатъи назар ҳамма Ватан учун бир ёқадан бош чиқарди.
 
Бу кун Туркияда қонли саҳифалар билан, аммо ўзгача шон, ўзгача шараф билан ёзилиб қолди. Миллий ирода зафар қучди. Халқ вакилларидан 249 нафари ўқ ёмғиридан вафот этди.  Яна юзлаб одамлар жароҳатланди, бироқ мамлакат мустақиллиги сақлаб қолинди. Тонгга бормай, давлат тўнтаришига уриниш бесамар кечгани эълон қилинди, Президент Эрдўған халқ билан учрашгани майдонларга чиқди.
 
Давлат тўнтариши АҚШнинг Пенсильвания штатида истиқомат қилувчи Фатҳуллоҳ Гулен томонидан амалга оширилгани эълон қилинди. Унга тегишли таълим муассасалари ёпилди, бошқа мамлакатларга ҳам ФЕТО террорчилик гуруҳи ҳақида маълумот етказилиб, Фатҳуллоҳ Гуленга тегишли таълим муассасаларини ёпиш юзасидан баёнот киритди. (Ўзбекистонда ушбу мактаблар Биринчи Президент Ислом Каримов топшириғи билан 2000  йилга қадар ёпилган эди).
 
Ушбу давлат тўнтариши самарасиз кечганига қарамай, Туркиянинг бутун дунёда тутган мавқеига салбий таъсир кўрсатди. Сайёҳлар оқими сезиларли даражада камайди.
 


Кеча, 20 март куни Туркиянинг марказий телеканали – “TRT1”да “Қашқирлар макони – Ватан” фальмининг илк намойиши бўлиб ўтди. Ушбу фильм 2016 йил 15 июль воқеалари асосида суратга олинган бўлиб, ундаТуркиядаги давлат тантаришига уриниш ёритилган. Фильмда асосан Сурия ва Туркия чегара ҳудудидаги қишлоқда рўй берган воқеалар акс этган. 

Теглар:Фатҳуллоҳ Гулен Қашқирлар макони 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!