Президент Шавкат Мирзиёев Самарқанд шаҳрига жўнаб кетди.
Бугун, 21 март куни тонгда пойтахтдаги “Ўзэкспомарказ” кўргазмалар мажмуасида ташкил этилган байрам тадбирларида иштирок этган Президент Шавкат Мирзиёев Самарқанд шаҳрига жўнаб кетди. Бу ҳақда Президент Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Давлат раҳбари Самарқанд шаҳридаги Алишер Навоий номидаги марказий маданият ва истироҳат боғида ташкил этилган тантаналарда ҳам иштирок этиб, вилоят жамоатчилиги, нуронийлар, ишлаб чиқариш фаоллари, ёшлар билан суҳбатлашиб, барчани байрам билан яна бир бор табриклади.
Айни дамда Қозоғистон Республикаси Президенти Нурсултон Назарбоевни кутиб олишга тайёгарлик кўрилмоқда.