...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Ўзбекнаво” 40 нафар хонандани қайта тарбияламоқчи


11:49, 12.07.2016 Шоу-бизнес
 9 070

“Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси раҳбарияти газета ўқимайдиган, ТВ кўрмайдиган, дунёда кечаётган воқеалардан бехабар хонандаларни қайта ўқитиш, маънавиятини оширишни зарур деб билмоқда.

Аввалроқ, “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси томонидан санъаткорлар учун Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтида малака ошириш курслари ташкил этилгани ҳақида хабар берган эдик. Унда ёш хонандалар институтнинг малакали ўқитувчилари томонидан ташкил этилган дарсларда иштирок этиб, сертификатлар билан тақдирланганди.
 
Куни кеча Миллий матбуот марказида “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси томонидан ташкил этилган матбуот анжуманида бирлашма Бош директори ўринбосари Муроджон Мажидов жорий йилнинг август ойида 40 нафар хонанда учун маънавият дарслари ташкил этилиши ҳақида маълум қилди.
 
“Бундан олдинги дарсларга ақл-ҳуши жойида санъаткорларни жалб қилганимиз яхши бўлди. Боиси кейинги дарсларни ташкил этиш борасида улардан анча фикрлар олдик.
 
Маънавият соатларини тўхтатиб қўйган эдик. Бугун бунга эҳтиёж ортиб бораётганини ҳис қилган ҳолда яна маънавият дарсларини давом эттирмоқчимиз. Чунки бугунги айрим хонандалар китоб, газета ўқимайди, ТВ кўрмайди. Дунёда кечаётган воқеалардан хабардор эмас. Бундай ижрочиларни эса ўқитиш керак”, дейди Муроджон Мажидов.
 
“Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси бундан аввалги малака ошириш курсларида Фаррух Аҳмедов, Умар Шамсиев, Тоҳир Усмонов, Ботир Яминов, Ягона, Амира Алибекова, Руҳшона каби ўзбек эстрадасида ўз ўрнига эга, таъбир жоиз бўлса, ҳали панд емаган ва ишончни сўндирмаганларни қайта тарбиялаган эди. Балки навбат ўзбек тилини билмай ўзбекча куйлаётган, тарғибот тадбирларига очиқ-сочиқ либосларда бораётган, тўй-ҳашамларда жанжалкашлиги билан тилга тушганларни тарбиялашга етгандир. “Ўзбекнаво” бу борада кўзга кўринарли натижага эришади, деган умиддамиз.  

Теглар:Ўзбекнаво Хонандалар Ўқув курслари 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

Аноним
18:01 13.07.2016

Бу ерга бир дунё йўл йўриқларни ёзишни асло кераги йўқ, чунки ўша назарда тутилаётган ташкилот ёки хонандалар умуман бу сайтни ўқимайди, борлигиниям билмасаям ажабланмимиз, чунки улар, инстаграм, ватсап, телеграм. ютублар билан овора, хақиқий чаласавод хонандалар юқоридаги сайтларда жуда фаол.


Зубайр
13:05 13.07.2016

Яшхи бўларди.


Мохира
10:52 13.07.2016

Ўзбекнаво Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтида малака ошириш курсларини аввал хам ташкил этган эди. Лекин бир ҳафтада нимани ўргатиш мумкин ??? Курслар 1 ой камида 3 хафтага ташкил этилиши керак деб ўйлайман. Қуйидаги фанларни ўқитиш мақсадга мувофиқ: МАЪНАВИЯТ АСОСЛАРИ (ўзлигини унутиб қўйган, ярим яланғоч кийинадиган беҳаё аёл хонандаларга), ЎЗБЕК ТИЛИ ГРАММАТИКАСИ ВА ЛОТИН АЛИФБОСИ (ўзбек тилида умуман гаплаша олмайдиган ва қўшиқларда сўзларни нотўғри талаффуз қиладиган хонандаларга), НУТҚ МАДАНИЯТИ (фикрларини тўғри баён этишни билмайдиган, интервью беришда дудуқлананиб чайналаверадиган хонандаларга), ДИНШУНОСЛИК ВА ИСЛОМ ДИНИ ( ўз дини ва мазҳабини билмайдиган, чет элларда гастролда дини ҳақида сўралганида мумтишлаб қизариб ўтирадиган хонандаларга), ЭТИКА (ўзини тутишни билмайдиган, концерт ва тўйларда навбат талашиб жанжаллашадиган сочларини юлишадиган хонандаларга), СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР (юртимизда хар соҳада эришилаётган ютуқлар: сиёсий, ижтимоий, маданий-маърифий соҳаларда ва халқаро аҳвол). Бу фанларни ўқитишдан аввал хонандалардан ўзбек тилида диктант олиш керак, кейин бирор мавзуда 4-5 бетлик иншо ёздириш керак. Шунда саводлилик даражаси аниқ бўлади.


аноним
17:32 12.07.2016

фойдаси йўқ



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!