“Мустақилликдан аввал тўйга борадиган санъаткорларни “отарчилар” деб, на концерт залига ва на давлат тадбирларига айтилган”.
Ушбу мажлис давомида устоз санъаткорлар ҳам соҳага оид танқидий фикр ва таклифларини билдирдилар. Жумладан, Ўзбекистон халқ артисти Ғуломжон Ёқубов хонандаларнинг халқ меҳрини суиистеъмол қилаётганини алоҳида таъкидлади.
“Мустақилликдан аввал тўйга борадиган санъаткорларни “отарчилар” деб, на концерт залига ва на давлат тадбирларига айтилган. Бугун барча эркинликлар яратилган замонда баъзи ижодкорлар давлат хизматини ташлаб, ўз манфаати йўлида тўйга кетиб қолишмоқда. Ёки бирор тадбирга борганда “чарчадим” деб ўзларини олиб қочишлари, қўпол қилиб айтганда, бу ҳолатлар халқнинг меҳрини суиистеъмол қилиш билан тенг”, деди Ғуломжон Ёқубов.
Мажлисда санъаткорларнинг саноаткорларга айланиб кетаётгани бот-бот такрорланди.
“Санъат оламида мутахассислар етарли эмас. Бундан ташқари, ёшлар устозларга нисбатан баъзан ошкора ҳурматсизлик қилишади. Бу эса сон ошиб, сифат тушиб кетишига олиб келмоқда”, дея куюниб таъкидлади Ғуломжон Ёқубов.