...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Ўзбеккўмир” АЖ филиалини тунаб кетишди


09:30, 27.02.2018 Жамият
 3 251

Ўғирликни амалга оширганлар орасида “Ўзбеккўмир” АЖ ходими ҳам бўлган.

Тошкент вилояти Ангрен шаҳрида 2017 йил 15 августга ўтар кечаси номаълум шахс “Ўзбек кўмир” АЖ Темир йўл транспорти филиали ҳудудига кириб, у ердан умумий қиймати 15 миллион 508 минг сўмлик 319 метр мис кабелларини ўғирлаб кетганлиги маълум бўлган.

Aziz Rametov tavsiya etadi!

Кўрилган чоралар натижасида, ушбу жиноятни Ангрен шаҳар Жигаристон маҳалласи Кончилар кўчаси 49-уйда яшовчи, 1996 йилда туғилган Б.Боймуратов, шу кўча 35-уйда яшовчи, 1996 йилда туғилган А.Каримов, шу кўча 90-уйда яшовчи, 1992 йилда туғилган Д.Нурбоев ва шу кўча 17-уйда яшовчи, “Ўзбеккўмир” АЖ ишчиси, 1994 йилда туғилган  Н. Мирзакаримовлар содир этганликлари аниқланиб қўлга олинган.
 
Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар берди.
Фирдавс БЕК

Теглар:ўғирлик “Ўзбеккўмир” 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар