...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” Янги йил муносабати билан чегирмаларни эълон қилди


17:56, 19.12.2016 Жамият
 3 833

Айтиш керакки, бундай акция бир неча йиллардан буён амалга оширилади.

Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг буйруғига асосан, таълим муассасалари талаба-ўқувчиларини 2016 йилнинг 28 декабридан 2017 йилнинг 10 январига қадар қишки таътилга чиқишлари ҳақида хабар берган эдик.
 
Бугунги кунда жаҳонда хавфсизлик ва сифат бўйича етакчи ўринларда турувчи “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси Янги йил байрами муносабати билан талабалар ва ўқувчилар учун махсус чегирмали чипта тақдим этади. Бу ҳақда МАК Ахборот хизмати “Qalampir.uz”га хабар қилди.
 
Жорий ўқув йилида 28 декабрдан қишки таътилга чиқувчи талабалар ва ўқувчилар маҳаллий авиапарвозлар учун эконом классга чипталарни 50 фоизлик чегирма билан харид қилишлари мумкин.
 
Бунда талабалар ва ўқувчилар ўзларининг талабалик гувоҳномаларини тақдим этишлари талаб этилади, ҳолос. Талабалар учун чегирмали авиачипталар 28 декабрдан 10 январга қадар сотилади. Шу муддат ичида талабалар Ўзбекистон бўйлаб исталган йўналишдаги авиачиптани 50 фоизли чегирма билан сотиб олишлари мумкин.
 
Айтиш керакки, бундай акция бир неча йиллардан буён амалга оширилади.
 
Бундан аввал, “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ ҳам талабалар учун ички қатновларга 50 фоизли чегирма берилиши ҳақида хабар қилган эди.
Дурдона Расулова 

Теглар:Ўзбекистон ҳаво йўллари Авиачипта Чегирма 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар