...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” самолётларининг таомлари менюси ўзгариши мумкин


14:49, 22.10.2017 Жамият
 5 674

Ўзбекистоннинг энг йирик ресторанлари МАК учун янги таомларни таклиф қилмоқда.

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпаниясида парвозлар давомида тарқатиш учун мўлжалланган янги таомларнинг илк тақдимоти ўтказилди.
 
МАК Матбуот хизмати берган хабарда, Caravan Group, “Наврўз”, “Голубые купола”, “Трюфель”, “April”, “Sal Sal” сингари Ўзбекистоннинг етакчи ресторанлари миллий авиташувчи компания бортида овқатланиш учун янги таомлар менюсини тақдим этди.
 


Авиамутахассислар ҳар бир таомни термопакетда ташиш ва қиздиргандан кейинги ҳолати бўйича синовлар ўтказдилар.
 
Навбатдаги тақдимотлар ноябрь ойида ўтказилиши режалаштирилгани хабар қилинди.
 
Ресторанларнинг барча таклифлари ўрганилиб парвоз вақтида синовдан ўтказилади.
Зоҳиршоҳ Жўраев

Теглар:Ўзбекистон ҳаво йўллари 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар