Афғонистонда сўнгги 2 кун ичида 100 дан ортиқ одам портлашлар қурбони бўлди.
21 октябрь куни Афғонистон пойтахти Қобул шаҳрида жойлашган ҳарбий академияда портлаш содир этилди. Бу ҳақда “1TV News” телеканали хабар бермоқда.
Маълумотларга қараганда, академия ҳарбийларини олиб кетаётган автобус худкуш-террорчининг ҳужумига учраган. У ўзини портлатиши оқибатида 15 нафар талабалар қурбон бўлди, улардан 4 нафари яраланди.
НАТОнинг Афғонистондаги миссияси мазкур ҳодисани мамлакат келажагига, миллий хавфсизлик кучларига ҳамда мудофаасига қилинган ҳужум деб атади.
Сўнгги хабарларга қараганда, воқеани “Толибон” жангарилари содир этганлар.
Айтиш керакки, Афғонистонда сўнгги 2 кун ичида 100 дан ортиқ одам теракт қурбони бўлди. Жума куни, яъни 20 октябрь куни Қобулнинг ғарбий қисмида жойлашган масжидда худкуш-террорчи ўзини портлатиб юборган. Натижада 56 киши ҳалок бўлган, 50 дан зиёд одам жароҳатланган.
Бу воқеадан бироз ўтиб, Гур провинциясидаги масжидда ҳам шундай портлаш содир этилди. Оқибатда 33 киши ҳаётдан кўз юмди, 10 киши яраланди.

Дурдона Расулова