Парвозлар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида бортда қоида бузган шахсга нисбатан далолатнома шу ернинг ўзидаёқ расмийлаштирилади.
“Norma.uz” нашрининг хабарига кўра, йўловчи томонидан ҳаво кемаси (ҲК) ичида юриш-туриш қоидалари бузилган тақдирда, ҲК экипажи аъзолари томонидан бу ҳақда далолатнома расмийлаштирилади.
Далолатноманинг шакли ҳужжатга илова тарзида келтирилган. Ҳужжат уни тузган ҲК экипажи аъзолари ва қоидабузар йўловчи томонидан имзоланади. Агар қоидабузар йўловчи далолатномани имзолашдан бош тортса, далолатномага бу ҳақда қайд қилинади.
Қоидабузар йўловчи далолатноманинг мазмуни юзасидан далолатномага илова қилинадиган ёзма тушунтиришларини беришга, шунингдек, унга имзо чекишдан бош тортиш сабабларини баён этишга ҳақли.
Ушбу тартиб жорий йилнинг 18 сентябридан амалда қўлланилиб келинмоқда.