...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК “KLIA Awards 2016” совринини қўлга киритди


19:27, 10.10.2017 Жамият
 2 026

“Марказий Осиёнинг йўловчи ташиш бўйича энг яхши хорижий авиакомпанияси” номинациясида тақдирланди.

“Sama Sama Hotel KL” меҳмонхонасида Куала-Лумпур (Малайзия) халқаро аэропортининг “KLIA Awards 2016” мукофотини топшириш 12-маросими бўлиб ўтди.
 
Ушбу тақдирлаш маросимида “Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпанияси “Марказий Осиёнинг йўловчи ташиш бўйича энг яхши хорижий авиакомпанияси” номинацияси ғолиби бўлди.
 
Ушбу мукофотни Малайзия аэропортлар уюшмаси бошқарув директори Датук Бадлишам Газали топширди.
 
Унинг айтишича, МАК биринчилардан бўлиб KLIA аэропортига “орзу лайнери” — Вoeing 787 Dreamliner’да парвозни амалга оширган.
 
Маълумот учун, бугунги кунда МАК самолётлари ҳафтада икки марта Куала-Лумпурга парвозни амалга оширади. KLIA аэропорти 60 дан ортиқ авиакомпаниянинг 120 йўналишдаги рейсларини амалга оширади.
Зоҳиршоҳ Жўраев

Теглар:Ўзбекистон ҳаво йўллари KLIA Awards 2016 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар