...
МЕНЮ
ONLINE TV

Жаҳон чемпионатида иштирок этадиган жамоалар билан танишинг!


19:00, 10.10.2017 Спорт
 3 861

Бугунга қадар 15 терма жамоа ЖЧ–2018 мусобақасида иштирок этиши аниқ бўлганди.

Бугун, 10 октябрь куни Европа минтақасида ЖЧ–2018 мусобақасининг саралаш босқичидан ўрин олган бир қатор учрашувлар бўлиб ўтди.
 
Унда Исландия ўз майдонида Косовони 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратиб, мундиал йўлланмасига эга бўлган бўлса, Сербия Грузия устидан кичик 1:0 ҳисобида ғалабага эришиб, жаҳон чемпионатида иштирок этиш вазифасини уддалади.
 
Бугунга қадар 15 терма жамоа ЖЧ-2018 мусобақасида иштирок этиши ҳақида хабар бергандик, эндиликда ушбу жамоалар сони яна иккитага кўпайди.
 
Эътиборли томони шундаки, исландияликлар “I” гуруҳида 22 очко тўплаб, пешқадамликни ўрнатишган бўлса, бундан ташқари, жаҳон чемпионатига чиққан жамоалар орасида аҳолиси энг кам давлат сифатида рекорд ўрнатди.
 
Исландияликлар ўз тарихида илк марта нуфузли мусобақада иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритишди. Исландия мамлакатида эса атиги 330 000 минг фуқаро яшайди холос.
 
Маълумот учун, ЖЧ–2018 финал босқичи 2018 йилнинг 14 июнь кунидан 15 июль кунига қадар Россияда ўтказилади. Колумбиялик машҳур ҳонанда Малума 2018 йил жаҳон чемпионатининг расмий мадҳиясини куйлайди
 
Ҳозирча 17 нафар жамоа номи маълум бўлди, қолган 15 жамоа номига яқин кунларда аниқлик киритилади.
 
Рўйхат қуйидагича кўриниш олган:
Россия, Бразилия, Эрон, Япония, Мексика, Коста Рика, Жанубий Корея, Саудия Арабистони, Германия, Англия, Испания, Нигерия, Бельгия, Польша, Миср, Исландия, Сербия.
 



 
Шунингдек, кеча Франциянинг “France Football” нашри “Олтин тўп” совринига барча даъвогар 30 футболчининг номини эълон қилди.
 
Демак, 30 талик рўйхатдаги футболчиларнинг 7 таси Европа Чемпионлар Лигасининг амалдаги совриндори Мадриднинг “Реал” жамоаси футболчиларидан ташкил топган.
 
Улар орасида “Олтин тўп”нинг ўтган йилги амалдаги совриндори Криштиану Роналду ҳам ўрин эгаллаган. “Барселона” футболчиси Лионель Месси ҳам ушбу рўйхатга киритилди.
 
Қуйида “Олтин тўп” совринига даъвогар футболчилар рўйхати билан тўлиқ танишинг:
 
Неймар (ПСЖ)
Пауло Дибала ("Ювентус")
Лука Модрич ("Реал"),
Марсело ("Реал")
Н’Голо Канте ("Челси")
Луис Суарес ("Барселона")
Серхио Рамос ("Реал")
Филиппе Коутиньо ("Ливерпуль")
Ян Облак ("Атлетико")
Дрис Мертенс ("Наполи")
Роберт Левандовски ("Бавария)
Гарри Кейн ("Тоттенхэм Хотспур")
Давид де Хеа ("Манчестер Юнайтед")
Эдин Жеко ("Рома")
Кевин Де Брюйне ("Манчестер Сити")
Жанлуижи Буффон ("Ювентус")
Антуан Гризманн ("Атлетико")
Радамель Фалькао ("Монако")
Тони Кроос ("Реал")
Садио Мане ("Ливерпуль")
Лионель Месси ("Барселона")
Пьер-Эмерик Обамейянг ("Боруссия" Д)
Эдинсон Кавани (ПСЖ)
Матс Хуммельс ("Бавария")
Карим Бензема ("Реал")
Криштиану Роналду ("Реал")
Эден Азар ("Челси")
Леонардо Бонуччи ("Милан")
Иско ("Реал")
Килиан Мбаппе (ПСЖ).
 
Маълумот учун, Криштиану Роналду ҳамда Лионель Месси 9 йилдан бери ушбу совринни бошқа футболчига бермасдан келишмоқда. “Олтин тўп” соврини жаҳоннинг энг яхши футболчисига сўровномада овоз тўплаш натижаси орқали топширилади.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:ЖЧ-2018 Исландия Сербия Криштиану Роналду Лионель Месси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!