
22 минг йўловчи томонидан тўлдирилган сўровномаларга кўра “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МДҲ мамлакатлари ичида энг мазали таом улашувчи авиакомпания деб эътироф этилди.
Унга кўра Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги мамлакатлари авиакомпаниялари ичида “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси — энг мазали таом улашувчи сифатида тан олинди.
Шу йилнинг биринчи ярмида авиакомпанияларда саёҳат қилган 22 минг йўловчи томонидан тўлдирилган сўровномаларга кўра ушбу рейтинг ишлаб чиқилди. Бу ҳақда “Vedomosti.ru” нашри хабар берди.
Сўровнома иштирокчилари “Ўзбекистон ҳаво йўллари” авиакомпаниясининг егуликлари мазали ва тўйимли бўлишини ҳамда катта порцияда берилишини таъкидлаганлар.
Маълумот учун, рейтингни “Air Astana” (Қозоғистон), “Алроса” (Россия), “Air Moldova” (Молдова), “Belavia” (Беларусь), “Аэрофлот”, “S7 Airlines” (Россия), “Fly One” (Молдова), “Аврора” (“Аэрофлот” компаниясининг шўъбаси), “Red Wings” (Россия) авиакомпаниялари давом эттирган.