...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Ўзбекинвест” суғурта компанияси 15 миллиард сўмлик суғурта қопламаларини тўлаб берди


13:18, 02.02.2017 Жамият
 2 762

Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича йиғилган суғурта мукофотлари ҳажми 5,4 миллиард сўмни, тўланган суғурта қопламалари 507,7 миллион сўмни ташкил этди.

“Ўзбекинвест” экспорт-импорт миллий суғурта компанияси томонидан 2016 йилдаги инвестиция дастурига киритилган тўқсонга яқин лойиҳага 17,5 триллион сўм суғурта ҳимояси тақдим этилди. Юридик ва жисмоний шахслар билан 207 мингдан ортиқ суғурта шартномаси имзоланган. Бу ҳақда “Ўзбекинвест” экспорт-импорт миллий суғурта компаниясида бўлиб ўтган 2016 йилда амалга оширилган ишлар ва келгусидаги вазифаларга бағишланган йиғилишда маълум қилинди.
 

Мамлакатимизда маҳаллий экспортчилар мулкий манфаатларини комплекс суғурта ҳимояси билан таъминлаш учун 500,8 миллиард сўмлик суғурта шартномалари тузган. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг экспорт шартномаларини cуғурталаш бўйича 263,5 миллиард сўмлик мажбуриятлар олинган.  
 
2016 йил якунлари бўйича “Ўзбекинвест” экспорт-импорт миллий суғурта компаниясида йиғилган суғурта мукофоти 104 миллиард сўмни, олинган суғурта мажбуриятлари 58,5 триллион сўмни ташкил этган. Шунга мос равишда тўлаб берилган маблағ ҳажми ҳам ортмоқда. Хусусан, аҳоли, корхона, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларига тўлаб берилган суғурта қопламалари 15 миллиард сўмни ташкил этиб, 2015 йилга нисбатан 135 фоизга ўсди.
 
Мажбурий суғурта турларини ривожлантириш компаниянинг асосий йўналишларидан бири ҳисобланади. Амалга оширилган тадбирлар натижасида транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича йиғилган суғурта мукофотлари ҳажми 5,4 миллиард сўмни, тўланган суғурта қопламалари 507,7 миллион сўмни ташкил этди. Ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича йиғилган суғурта мукофоти ҳажми 386,9 миллион сўмга етган бўлса, тўланган суғурта қопламалари 24,8 миллион сўмни ташкил этган.  
 
Йиғилишда мавжуд суғурта маҳсулотларини такомиллаштириш натижасида ўндан ортиқ янги суғурта маҳсулоти ишлаб чиқилгани, мижозлар талаб ва эҳтиёжи асосида намунавий суғурта шартномаларининг 56 тасига ўзгартиришлар киритилгани қайд этилди. 
 

Теглар:Ўзбекинвест Суғурта 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар