Нархларнинг ошишига ёқилғи-энергетика ресурслари баҳосининг кўтарилиши сабаб бўлган.
Ўзбекистонда 15 июлдан электр энергияси учун тўлов нархи ошди. 15 июлдан 1 киловатт электр энергияси баҳоси 204,3 сўмни ташкил қилади. Ҳозирда 1 киловатт электр энергияси 191 сўм эди. Шу тариқа, нарх 6,9 фоизга ошади.
Хабарларга кўра, нархларнинг ошишига ёқилғи-энергетика ресурслари баҳосининг кўтарилиши сабаб бўлган.
Шунингдек, электр плита билан жиҳозланган уй соҳиблари 1 киловатт электр энергияси учун 102,15 сўм тўлайдилар. Айни вақтда бу қиймат 95,5 сўмга тенг эди.
Эслатиб ўтамиз, "Ўзбекэнерго" АЖ бошқаруви раиси лавозимига Улуғбек Мавлонович Мустафоев тайинланган эди.
Дурдона Расулова