“Камолот” фаолиятидаги бундай камчиликларнинг албатта объектив ва субъектив сабаблари бор.
“Камолот” фаолиятидаги бундай камчиликларнинг, албатта, объектив ва субъектив сабаблари бор.
Объектив сабаблар шундан иборатки, биз ўз вақтида “Камолот”ни жамоат ташкилоти сифатида тузиб, лекин ундан катта бир вазирлик вазифасини талаб қила бошладик. Унга жуда кенг, улкан вазифаларни топширдиг-у, аммо уларни бажариш учун зарур ҳуқуқий ва амалий ваколатлар, тегишли имконият ва имтиёзлар яратиб бериш ҳақида, афсуски, етарлича бош қотирмадик.
Оқибатда “Камолот” ёшлар ҳаёти билан боғлиқ ҳамма нарсага жавоб берадиган ва айни пайтда ҳеч нарсага жавоб бермайдиган, мўрт ва заиф бир тузилмага айланиб қолганини бугун қанчалик оғир бўлмасин, эътироф этишимиз керак”, деди Президент “Камолот” ЁИҲ қурултойида сўзлаган нутқида.