Ушбу кўрсатувни кўргач, ижтимоий тармоқлар орқали турли муҳокамалар “болалаб” кетди.
Кўрсатувда “GM Uzbekistan” АЖ бош директори в.б. Рустам Ражабов, “GM Uzbekistan” АЖ Маркетинг, савдо ва автосервис бўйича бошқарувчи директори Муҳиддин Султонов, “Ўзавтотеххизмат” МЧЖ бошқаруви раиси Ботирхўжа Сидиқов, “Асака” АТ банк департамент директори Беҳзод Абдураҳманов, “Асака” АТ банк департамент директори ўринбосари Фаррух Тулавов, Давлат Рақобат қўмитаси бошқарма бошлиғи Дилшод Азимов иштирок этди.
Ушбу кўрсатувни кўргач, ижтимоий тармоқлар орқали турли муҳокамалар “болалаб” кетди. Эътиборингизга мазкур фикрларнинг айримларини таҳрир қилган ҳолда ҳавола этамиз:
“Ўрганиб чиқамиз, кўриб чиқамиз, кейин жавоб берамиз. Ҳаммаси яхши бўлади. Тинч ухласангиз бўлади.”
“Ўзларининг дунёқарашлари бўйича халқ билан мулоқот қилишди. Бир томонлама мулоқот.”
"Бизга нимага керак бунақа кўрсатув? Амалда "резултат" бўлмаса? Мана, кўриб қўйинглаР, бекор ўтирганимиз йўқ, демоқчими булар? Садқайи вақт.”
“Ундан кўра, очиб қўй, эркин ҳолда машинани, ҳамма ўзига керагини, пули етганини, хоҳлаган рангини танлаб, бир кунда "оформит" қилиб обкетсин. Масхарабозчилик, кўзбўямачилик қилмасдан.”
“Бу кўрсатув эмас, майнавозчилик бўлди. “Танқидий руҳда” эмиш...”
“Шунақа кўрсатувлар кўпроқ бўлсин, муаммони ҳал қилиш керак, ошкоралик керак, ҳаммаси яхши деявермасдан, муаммо борлигини кўрсатиш керак.”
Тайёрланган махсус кўрсатув томошабинларга қанчалик ёққан-ёқмагани ҳақида хулоса чиқариш ўзингизга ҳавола. Мазкур дастурни кўролмаганлар учун қуйида ёзиб олинган вариантини ҳавол этамиз.