...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Ўзавтосаноат” АЖ раисига янги ўринбосар тайинланди


13:32, 29.06.2018 Жамият
 2 216

Умиджан Закирджанович Салимов янги ўринбосар сифатида лавозимга тасдиқланган.

“Ўзавтосаноат” акциядорлик жамияти бошқаруви раиси Шавкат Умрзоқовга янги ўринбосар тайинланди.
 
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигидан маълум қилишларича, Умиджан Закирджанович Салимов “Ўзавтосаноат” акциядорлик жамияти бошқаруви раисининг ривожлантириш ва маркетинг бўйича ўринбосари лавозимига тасдиқланган.
 
Эслатиб ўтамиз, ўрта муддатли ва узоқ муддатли истиқболда автомобилсозликни барқарор ривожлантириш стратегияси ва дастурларини ишлаб чиқиш, тармоқда ягона илмий-техника ва инвестиция сиёсатини ўтказиш “Ўзавтосаноат” АЖнинг  асосий вазифаларидан бири ҳисобланади.

Теглар:Умиджон Салимов Ўзавтосаноат 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар