Ислом Каримов номидаги Республика хайрия жамоат фонди асарни чет тилига таржима қилиш ва чоп этишга кўмаклашади.
Фонд Ўзбекистоннинг ЮНЕСКОдаги доимий ваколатхонаси билан ҳамкорликда машҳур ўзбек адиби Абдулла Қодирийнинг “Ўтган кунлар” романини инглиз ва француз тилларига таржима қилиш ҳамда ушбу нодир асарни жаҳон ҳамжамиятига танитишни режалаштирган. Бу ҳақда Фонднинг Facebook’даги саҳифасида хабар берилди.
Аввалроқ, Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг кенжа қизи, “Сен ёлғиз эмассан” хайрия жамғармаси васийлик кенгаши раиси, Ўзбекистоннинг ЮНЕСКОдаги доимий вакили Лола Каримова-Тилляева Ислом Каримов фондига асос солгани ҳақида хабар берган эдик.