...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Ўлсам, Трамп келмасин”


17:55, 07.05.2018 Олам
 8 510

Бу сўзлар АҚШнинг фахрий сиёсатчиси ҳамда Аризона сенатори Жон Маккейнга тегишли.

“Ўлсам, трамп келмасин”. Бу сўзлар Америка Қўшма Штатларининг фахрий сиёсатчиси ҳамда Аризона сенатори  Жон Маккейнга тегишли.
 
У айни пайтда мамлакатдаги шифхоналардан бирида даволанмоқда. Унга мия саратони ташхиси қўйилиб, оғир жарроҳлик амалиёти ўтказилган. Аҳволи кундан-кунга ёмонлашаётгани ҳақида кўп гапирилмоқда.
 
Шу боис таниқли сиёсатчи Маккейн оила аъзолари ҳамда яқинларини ёнига чорлаб, сўнги васиятини айтган. Васиятида у айнан “Мабодо, умрим поянига етиб, вафот этсам, сўнгги манзилга кузатиш маросимида Дональд Трамп иштирок этмасин. Фақат “оқ сарой” ходимларидан Майк пенси келса, бас” деган.
 
Васиятномани унинг оила аъзолари ўзларининг ижтимоий тармоқларига жойлаштиргач, мамлакат матбуотида кенг ёритилди.
 
Фахрий сиёсатчининг Трампга нисбатан гина сақлашида албатта, сабаб бор. АҚШ президенти Маккейн ҳақида “ У Вьетнам уруши қаҳрамони эмас, балки асирга тушган холос”, дея фикр билдриб, Кейннинг обрўсини тўкишга ҳаракат қилганди.
 
Кейинчалик Трамп соғлиқ суғуртасини тақиқлагач, аризоналик сенатор унга қаршилик қилган. Шу боис, президент ва сенатор ўртасида зиддият келиб чиққан.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Жон Маккейн Дональд Трамп 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!