...
МЕНЮ
ONLINE TV

Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси: “Ҳеч ким мен кўрган кунларни кўрмасин”


17:50, 07.05.2018 Жамият
 2 463

Абдуваҳоб ота уруш даврларини эслаб, уларнинг бошига тушган қийин кунларни ҳеч қачон бошқалар кўрмаслигини чиройли дуолар ила сўрадилар.

Ички ишлар вазирлиги Ёшлар иттифоқининг Етакчилар кенгаши ҳамда Ички ишлар органлари ходимларини бошланғич тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича Тошкент шаҳар ўқув маркази томонидан ташкил этилган яна бир эзгу тадбир давомида кексаларни қадрлаш, уларга меҳр-эътибор кўрсатиш, фақат бир байрам ёки алоҳида саналар муносабати билан эмас балки ҳар куни бўлиши керак деган фикрга келдик.
 
Жумладан, 9-май Хотира ва қадрлаш байрами куни арафасида ўқув маркази раҳбарияти ва ёшлар, шунингдек, “Qalampir.uz” интернет нашри ходими Акмал Эшонхонов Бектемир туманида истиқомат қилувчи Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларидан бири – 97 ёшли Абдуваҳоб ота Матусмонов хонадонида бўлиб, отахонни келаётган байрамлари билан табриклади.
 
Тўкин дастурхон устида кечган суҳбат давомида уруш фахрийси олис юртлардаги қонли жанглардан сўзлаб, бугунги тинч-осойишта кунлар учун шукроналар айтди. Ёшларнинг энг асосий бурчи тинчликни қадрлаш, уни ҳимоя қилиш, юрт равнақи ва халқ фаровонлиги йўлида ҳалол хизмат қилишдан иборат эканлигини алоҳида айтиб ўтилди.
 
Эсда қоларли воқеаларидан яна бири бу – марказ тингловчилари томонидан Абдуваҳоб ота хонадонида ободонлаштириш ишлари амалга оширилгани ва уларнинг хонадонларига гул кўчатлар ўтқазилгани бўлди.
 
Ўз ўрнида, Абдуваҳоб ота уруш даврларини эслаб, уларнинг бошига тушган қийин кунларни ҳеч қачон бошқалар кўрмаслигини чиройли дуолар ила сўрадилар.
 
“Асосий мақсадимиз улуғ ёшлардаги отахонларнинг дуосини олиш, уларнинг сабоқларини тинглаш эди”, дейди ИИВ Ёшлар иттифоқининг Етакчилар кенгаши раиси майор Хуршид Рўзиев.


 
Ушбу дийдор барчамизнинг қалбларимизни қувонтирди, умр ҳикматини англаб етган фахрийларнинг панду насиҳатлари, ҳаётий ўгитлари ҳар бир ёшнинг келажак ҳаётида албатта, асқотади.
 
Шу боис ҳам бугунги фаровон кунларга етиб келиб, кексалик гаштини сураётган, ўзининг ҳаётий ўгитлари, панду-насиҳатлари билан ёшларни тўғри йўлга бошлаб келаётган нуроний кексаларимизни, эъзозли фахрийларни тез-тез йўқлаб турайлик, азиз замондош. Шунда бугунги кунни тинчликни қадрига етиб, тириклик шукронасини айтсак ажаб эмас.
 
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Абдуваҳоб ота Матусмонов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар