Янги музейнинг очилиш куни ҳам белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида тарихда илк маротаба “Адлия органлари тарихи музейи” ташкил этилди. Бу ҳақда вазирлик Матбуот хизмати “Qalampir.uz”га маълум қилди.
Таъкидланишича, мазкур музейда Адлия вазирлигининг шаклланиш, ривожланиш эволюцияси ўз аксини топган.
Музей 6 бўлимдан иборат бўлиб, мазкур экспонатларда Адлия вазирлигининг ривожланиш тарихи ва бугуни архив фотосуратлари асосида акс этган.
Вазирликда фидойилик билан меҳнат қилган раҳбар фахрийлар стенди эса уларга бўлган эҳтиром ва эъзознинг ёрқин ифодасини билдиради.
Шунингдек, музейда 1917 йилдан бугунги кунга қадар қабул қилинган қонун ҳужжатлари архиви, никоҳ, туғилиш ёки ўлимни қайд этиш билан боғлиқ ҳолатлар ХХ асрдан то бугунги кунга қадар қандай расмийлаштирилганлиги ҳақидаги архив фотосуратлар, яъни асл материалларда акс эттирилган.
Музейдан ўрин олган экспонатларнинг барчаси махсус экспертлар гуруҳи томонидан ўрганилиб, тадқиқ этилган.
Шунингдек, музейда Ўзбекистон Республикаси мустақилликка эришгандан сўнг илк қабул қилинган “Мустақиллик декларацияси” ҳамда Адлия вазирлиги ташкил топиши билан боғлиқ қонун ҳужжатлари ва бошқа ҳужжатлар ҳам ўрин олган.
Бундан ташқари, бу ерда адлия органлари ва муассасалари фаолиятига оид тарихий ҳужжатлар ва материалларни ҳам кўриш мумкин.
Қолаверса, музейда нафақат вазирликнинг тарихи, балки бугунги кунда мазкур жабҳада олиб борилаётган жўшқин иш фаолияти билан ҳам танишиш мумкин. Хусусан, экспонатлардан ўрин олган хорижий ҳамкорлик бўлимида вазирликнинг халқаро миқёсдаги келишувлари, анжуманлар, конференциялардаги муҳим жараёнлар кўзга ташланади.
Қайд этиш жоизки, “Адлия органлари тарихи музейи”нинг очилиш маросими 9 май — Хотира ва қадрлаш кунига белгиланган.
Боиси ушбу музей адлия органларида фаолият юритган фахрийларга ҳурмат рамзи сифатида ташкил этилган.
Маросим иштирокчилари таъкидлаганидек, мазкур музей келажагини адлия фаолияти билан боғлашга интилаётган,шунингдек, тарихдан сабоқ олиб, келажакка қадам қўйиш истагида бўлган инсонлар, талаба ва ўқувчиларга муҳим жонли манба бўлиб хизмат қилади.

Темур Назаров