...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Мустақиллик” майдонидаги Янги йил сайлларига старт берилди.


13:39, 26.12.2015 Жамият
 4 962

26 декабрьдан эътиборан Янги йил арчаси томошалари бошланди.

Бироз аввал 2016 йилнинг кириб келиши муносабати билан Тошкент шаҳрининг бир неча кўзга кўринган масканларида Янги йил арчасини безатиш, томошаларни ташкил этиш, байрам сайли учун шарт-шароит яратиш учун тадорик бошлагани ва Янги йил арчаси томошалари 28 декабрдан старт олиши ҳақида хабар берган эдик.

Тошкент шаҳридаги “Мустақиллик” майдони, Шайхонтоҳур туманидаги Хадра майдони, Чилонзор тумани Алгоритм даҳасидаги "Roison Elektronics корхонасининг олд майдонидаги Янги йил арчаси ўрнатилган томоша майдони ва савдо расталари 26 декабрдан эътиборан ўз ишини бошлади, дея хабар бермоқда Тошкент шаҳар ҳокимияти матбуот хизмати. Шанба ва якшанба кунлари аҳолининг бўш вақтини мазмунли ўтказиш, уларга байрам кайфиятини улашиш мақсадида Янги йил арчаси томошаларининг очилиши 28 декабрдан 26 декабрга кўчирилди дейди qalampir.uz мухбири билан алоқага чиққан Тошкент шаҳар ҳокимияти вакили.

Маълумотларга қараганда, бу йил “Мустақиллик” майдонига ўрнатилаётган арчанинг бўйи 26, диаметри эса 9 метрни ташкил этади. Салобати ва маҳобати билан пойтахт меҳмонларини ўзига оҳанграбодек жалб қилиб турган арча 1800 дона ўйинчоқ ҳамда “Тошшаҳарнур” ДУК томонидан чироқлар маржони билан безатилди. Қолаверса, “Мустақиллик” майдонида 24 та безатилган савдо ва 15 та енгил савдо шаҳобчалари хизмат кўрсатишга шай ҳолатга келтирилди.



Маълумотларга қараганда байрам тадбирларига Тошкент шаҳридаги барча театр жамоалари ва бадиий жамоалар, цирк артистлари, эстрада гуруҳлари ва хонандалари тўлиқ жалб этилган.

Байрам тадбирлари “Мустақиллик” майдонида соат 10:00 дан 19:00 гача “Янги йил саргузаштлари” театрлаштирилган томоша ҳамда Ўзбекистон давлат консерваторияси миллий эстрада бўлимининг истеъдодли талабалари, Ўзбекистон Бадиий жамоалар бирлашмаси хонандалари, Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти талабалари ҳамда “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси хонандалари ижросида концерт дастурлари намойиш этилади.
Чилонзор тумани Алгоритм даҳаси "ROISON ELECTRONICS” корхонаси ол майдонида соат 11:00 дан 19:00 гача “Янги йил эртаги” мусиқали театрлаштирилган томоша ҳамда “Хўжа Насриддиннинг Янги йил саргузаштлари” театрлаштирилган томоша-концерт чиқишлари намойиш этилади.
Шайхонтоҳур тумани Хадра майдонида соат 11:00 дан 19:00 гача рус ва ўзбек тилларидаги “Шум бола ғаройиб мамлакатда” номли эртак-томоша ва концерт дастури намойиш этилади.

Эслатиб ўтамиз, Тошкент шаҳрининг “Мустақиллик” майдони, Чилонзор тумани Алгоритм даҳаси "ROISON ELECTRONICS” корхонаси ол майдони, Шайхонтоҳур тумани Хадра майдонидаги байрам томошалари 2016 йилнинг 8 январига қадар давом этади. 

Теглар:Янги йил арчаси Мустақиллик майдони 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар