Янги йил байрами маданий тадбирлари 2017 йилнинг 25 декабридан 2018 йилнинг 8 январигача ўтказилиши режалаштирилган.
Қарийб 4 гектарлик майдонда байрам арчаси, саҳна, болалар учун аттракционлар, савдо ва овқатланиш шохобчалари бунёд этилади. Мазкур майдонга бориш йўлларида кенг ободонлаштириш ва байрамона безаш ишлари бошланган. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ва тегишли мутасадди ташкилотлар байрам кунлари юртдошларимизга байрамона кайфият улашиш мақсадида янги театрлаштирилган дастурлар устида иш олиб бормоқда.
Бундан ташқари, арчалар одатдагидек “Мустақиллик ва эзгулик” майдони, Алгоритм даҳасидаги “Roison Elektronics” корхонаси олди майдони, Шайхонтоҳур туманидаги “Хадра” майдони, “Локомотив-Анхор” истироҳат боғи, Мирзо Улуғбек туманидаги “Локомотив” истироҳат боғи, “Эко боғ” олд майдони, Олмазор туманида жойлашган Абдулла Қодирий номидаги маданият ва истироҳат боғи, Яшнобод туманидаги “Дўстлик” ва “Ашхобод” истироҳат боғлари, Сергели туманидаги “Greenpark” боғи ҳамда Бектемир туманидаги “Қуёшча нури” боғи ҳудудларида ўрнатилади.
Янги йил байрами маданий тадбирлари 2017 йилнинг 25 декабридан 2018 йилнинг 8 январигача ўтказилиши режалаштирилган.
Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳамшаҳарларимиз ва пойтахт меҳмонларига юксак байрам кайфиятини тилаган ҳолда, жойларда белгиланган тартибга риоя этишни сўрайди.