Режиссёр Баҳром Ёқубов “Қочқин ёхуд кўчанинг боласи” фильмининг премьерасида саҳнага чиқиши кутилмоқда. Томошабинлар уни қандай кутиб оларкин?
Мазкур фильмда бош ролларни Ўзбекистон халқ артистлари Яйра Абдуллаева, Мирза Азизов, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Учқун Тиллаев, Беҳзод Муҳаммадкаримов, актёрлар Бобур Йўлдошев, Алишер Усмонов, Шаҳзода Муҳаммедова ижро этишган.
Эътиборлиси шундаки, режиссёр Баҳром Ёқубов шу бугунга қадар ўзи режиссёрлик қилган фильмларда бошқа ижодкорларнинг номларидан фойдаланиб, ўз номини ошкор этмай келарди. Ёқубовнинг бир неча бор ўзи режиссёрлик қилган фильмларнинг премьерасида саҳнага чиқмай, залнинг бир четида турганига жуда кўп бор гувоҳ бўлганмиз. “Қочқин”да эса кадр ортидаги “асл қаҳрамон” кимлиги маълум бўляпти. Қизиқ, бугун анча йиллардан сўнг саҳнага қадам қўядиган Баҳром Ёқубовни томошабинлар қандай кутиб оларкин?