Ўзбек қорилари хориж масжидалирда таровеҳ намозларини адо этиб бермоқда.
Ўзбекистон мусулмонлари идорасидан хабар қилишларича, жорий йил Рамазон ойида ҳам қори бир қанча давлатларга, хусусан, АҚШ, Россия, Украинага жўнаб кетишган.
АҚШнинг Нью Жерси штати Довер шаҳрида Туркистон – Америка жамияти мавжуд. Мазкур жамият 1958 йилда тузилган бўлиб, ҳозирда Абдуллоҳ Хўжа жаноблари раислик қилади. Жамиятнинг расмий таклифига биноан Тошкент шаҳар “Минор” жоме масжиди имом ноиби Муроджон қори Кабиров АҚШга жўнаб кетди. У ерда қори Рамазон ойи давомида мусулмонларга таровеҳ намозида 26 кунлик хатми Қуръон қилиб беради ҳамда диний – маърифий суҳбатлар ўтказади.