...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Максам Чирчиқ” ва “Ўзбекистон темир йўллари”га ишга кириш қанчага тушади?


14:24, 28.07.2017 Жамият
 4 384

“Максам Чирчиқ” ва “Ўзбекистон темир йўллари”га пора эвазига ишга жойлаштирмоқчи бўлган фирибгарлар қўлга олинди.

Моддий манфаатдорлик эвазига ишга кириш мумкин деб ҳисобловчилар орамизда йўқ эмас. Бундай фикрдаги кишиларнинг мавжудлиги фақатгина фирибгарларга қўл келади.
 
2016 йилнинг сентябрь ойида Чирчиқ шаҳрида яшовчи 1964 йилда туғилган Маликжон Азимов фирибгарлик йўли билан 1971 йилда туғилган Роза Пазлиддиновани ишончини суистеъмол қилиб, “Максам Чирчиқ” ОАЖ га ишга киргазиб қўяман” - деб алдаб, Роза Пазлиддиновадан 100 АҚШ долларини олиб, ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юборган.
 
Ангрен шаҳрида, 2016 йилнинг июль-август ойларида Оҳангарон туманида яшовчи Фаҳриддин Норқулов фирибгарлик йўли билан бекободлик 3 нафар фуқародан “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ Тошкент минтақавий темир йўл узелига ишга киргазиб бераман” - деб, ҳар биридан 600 АҚШ долларидан жами 1 800 АҚШ доллари ҳамда 200 000 сўмдан жами 600 000 сўм пулини олиб, шу кунга қадар қайтариб бермаган.
 
Ушбу ҳолатлар юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаркатлари олиб борилмоқда.
Зоҳиршоҳ Жўраев 

Теглар:Максам Чирчиқ Ўзбекистон темир йўллари 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар