...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўз уйидан “ризқ” ўғирлаган фарзанд қўлга олинди


14:04, 28.07.2017 Жамият
 3 157

Қибрай туманида Обиджон Бўронбоевнинг фарзанди Собиржон Бўронбоев ўз уйидан катта миқдорда пул маблағини ўғирлади.

Халқимизда азалдан ҳалоллик эъзозланиб келинган. Аммо эгри йўлдан юриб, белни оғритмай жонни койитмасдан осон пул топишнинг қинғир йўлларини излаётганлар ҳам учраб турибди. Ачинарлиси, улар орасида ёшлар ҳам бор.
 
Қибрай туманида жорий йилнинг 22 июль куни туман Ички ишлар бўлимига Қибрай туманида яшовчи 1957 йилда туғилган Обиджон Бўронбоев ариза билан мурожаат қилиб, жорий йилнинг 20 июль кунига ўтар кечаси номаълум шахс, уйда ҳеч ким йўқлигидан фойдаланиб, хонадонига кириб, уйи ётоқхонасидаги сандиқдан 8 500 000 сўм пулини ўғирлаганлигини маълум қилган.
 
Олиб борилган тезкор чора-тадбирлар натижасида ушбу жиноятни фуқаро О.Бўронбоевнинг ўғли 1990 йилда туғилган Собиржон Бўронбоев содир этганлиги аниқланиб, қўлга олинди.
 
Ушбу ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Зоҳиршоҳ Жўраев 

Теглар:Ўғирлик Қибрай ИИБ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар