Бу каби танловларнинг ўтказилиши келажакда ўзбек санъатида тобора урчиб бораётган плагиатларнинг олдини олса ажаб эмас.
Танлов 23 декабрь куни Ўзбекистон давлат консерваториясида старт олади. 24 декабрь куни ғолибларни тақдирлаш маросими ҳамда улар ижодидан энг сара намуналар ўрин олган гала концерт бўлиб ўтади.
Шунингдек , танлов доирасида “Ўзбекистон бастакорлари ижодиёти ёшлар нигоҳида” мавзусида илмий анжуман ўтказиш ҳам режалаштирилган.
Танловда 30 ёшгача бўлган ёш бастакорлар ўз асарлари билан иштирок этишлари мумкин.
Бу каби танловларнинг ўтказилиши келажакда ўзбек санъатида тобора урчиб бораётган плагиатларнинг олдини олса, янги замонавий мусиқаларни ярата оладиган ёш бастакорларнинг етишиб чиқишига хизмат қилса ажаб эмас.