...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Euronews” телеканали Хива қўғирчоқлари ҳақида кўрсатув тайёрлади


11:43, 22.11.2016 Жамият
 2 550

Хива шаҳрининг “Очиқ осмон остидаги музей” дея таърифланиши бежиз эмас. Бу шаҳарга ташриф буюрган киши борки, унинг бетакрорлигини эътироф этишдан чарчамайди.

Шу ҳафтада “Euronews” телеканали орқали намойиш этилган “Ўзбекистондан янгиликлар” туркум кўрсатувида қадимий Хива шаҳри ҳақида сўз борди. Кўрсатувда Хиванинг маданияти ва анъаналари, ёдгорликлари ва ажойиб ҳамда бежирим қўғирчоқларига алоҳида урғу берилди. Бу ҳақда “Euronews” телеканалининг расмий сайти хабар бермоқда.
 
Мухбир Шеймус Керни Хива ҳақида сўзлар экан, бу қадимий шаҳарга қуйидагича таъриф бериб ўтди:
 
“Хивага келган инсон бу шаҳарнинг ажойиб қўғирчоқларга бўлган муҳаббатини сезиши қийин эмас. Бундай қўғирчоқларни ясаш Хивада минг йиллардан бери анъанага айланган ва бундай қўғирчоқлар театр намойишлари вақтида шаҳар аҳлига хуш кайфият улашиб келади”.
 
Хивада махсус қўғирчоқ театри мавжуд, бу театр кўплаб миллий ва халқаро фестивалларда иштирок этиб келмоқда.
 
“Хоразмда қўғирчоқ театри пайдо бўлиши 2 минг йилдан ортиқ тарихга эга. Бундай қўғирчоқлар қадимда инсонларга хуш кайфият бахш этиши билан бирга, ёвуз руҳларни ҳам ҳайдашга хизмат қилган”, дейилади “Euronews” берган хабарда.
Дурдона Расулова

Теглар:Хива Қўғирчоқ Euronews Туризм 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар