...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Euronews” Ўзбекистон давлат санъат музейи ҳақидаги кўрсатувни намойиш этади


12:30, 30.03.2017 Жамият
 2 387

Ўзбекистон Давлат санъат музейида биринчи асрга оид экспонатлар ҳам бор.

“Euronews” телеканали ижодкорлари Тошкент шаҳрида жойлашган Ўзбекистон давлат санъат музейи ҳақида сюжет тайёрладилар. Ўзбекистоннинг кўзга кўринган жойлари ҳақидаги кўрсатув мазкур ҳафтада эфир юзини кўради.
 
Телеканал мухбири Шеймус Керни музей ҳақида шундай дейди:
 
“Музейга ташриф буюрганлар бу ерда Ўзбекистоннинг тарихий ва маданий мероси билан танишишлари мумкин. 4 қаватли бинода кулолчилик буюмларидан тортиб ажойиб суратларгача бўлган 3 мингдан ортиқ экспонатлар мавжуд”.
 
Кўрсатувда мазкур буюмлар Ўзбекистоннинг Марказий Осиё ва Буюк ипак йўлида тутган ўрни ҳамда ривожланишининг асосий кўрсаткичларини намоён этиши таъкидланган.
 
Ўзбекистон давлат санъат музейига 1918 йилда асос солинган бўлиб, Ўрта Осиёдаги энг қадимий маданий музей саналади. Бу ерда ҳатто биринчи асрга оид экспонатлар ҳам бор.
Дурдона Расулова

Теглар:Ўзбекистон Давлат санъат музейи Туризм Маданият “Euronews” 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар