...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Эски жўва” бозоридаги тонгги улгуржи савдо бошқа жойга кўчади


10:06, 23.08.2017 Жамият
 2 525

Бундан бозор атрофидаги йўлларда ҳосил бўладиган тирбандликнинг олдини олиш мақсад қилинган.

Тошкентнинг «Эски жўва» деҳқон бозоридаги мева-сабзавот улгуржи савдоси Зарқайнар кўчасидан «Чорсу» метро бекати тарафдаги ҳудудга вақтинча кўчириб ўтказилади. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлигидаги манба хабар берди.
 
Ҳозирда тонгги бозор Сақичмон кўчасидан кириш қисмида жойлашган бўлиб, фермер ва деҳқонлар бу ерда ўз мева-сабзавот маҳсулотларини арзонроқ нархларга сотадилар.
 
Бироқ, куз ойларида, яъни ҳосил мавсуми вақтида бозорларда келтириладиган мева-сабзавотларнинг ҳажми ортади ва табиийки бу бозор атрофидаги йўлларда тирбандликни келтириб чиқаради.
 
Шу муносабат билан улгуржу савдо нуқтасини вақтинчалик бошқа жойга кўчириш ҳақида қарор қилинди. Бундан энг аввало, аҳолига, шунингдек ҳайдовчиларга қулайлик яратиш мақсад қилинган.   
 
Мазкур ўзгариш 15 ноябрга қадар амал қилади.

Теглар:Бозор улгуржи савдо Эски жўва 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар