Кадрларни хорижда тайёрлаш бўйича таклифлар киритиш “Эл-юрт умиди” жамғармасинг асосий вазифалари сирасига киради.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарори билан жамғармага директор тайинланди. Унга кўра, Адҳам Шарипович Бекмуродов Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Мутахассисларни хорижда тайёрлаш ва ватандошлар билан мулоқот қилиш бўйича “Эл-юрт умиди” жамғармасининг директори вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг Telegram’даги канали хабар берилди.
Эслатиб ўтамиз, хорижий мутахассислар, шу жумладан ватандошларни таълим, соғлиқни сақлаш, иқтисодиёт ва давлат бошқаруви соҳаларига жалб этиш, кадрларни хорижда тайёрлаш бўйича таклифлар киритиш “Эл-юрт умиди” жамғармасинг асосий вазифалари сирасига киради.