Қандай ҳолларда спитендиат ўқиши учун кетган ҳаражатлар ўзи томонидан қопланиши кераклиги белгилаб берилди.
Давлат раҳбарининг фармонида белгиланишича, Жамғарманинг молиявий кўмагида таълим олган кадрларга давлат ташкилотларида ишлаб бериш мажбурияти юклатилади.
Спитендиат қуйидаги ҳолларда уни ўқитишга сарфланган барча молиявий ҳаржатларни қоплаб беради:
- узрсиз сабабларга кўра хорижий таълим ва илмий муассасаларнинг талабалари сафидан чиқарилганда;
- таълим тугагандан сўнг давлат ташкилотларида меҳнат фаолиятини давом эттиришдан бош тортганда.
Шунингдек, ДТМ хорижда таълим олиш, малака ошириш ва стажировка ўташ учун номзодларни танлов асосида танлаб олишни ташкил этишда Жамғармага ҳар томонлама услубий ёрдам кўрсатади.