“Эл-юрт умиди” жамғармасининг раҳбарларининг даражаси қандай бўлиши белгилиб берилган.
Президент фармонида таъкидланишича, Жамғармага Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан лавозимга тайинланадиган ва лавозимидан озод этиладиган директор раҳбарлик қилади ва Унинг даражаси вазирнинг биринчи ўринбосарига, унинг ўринбосарлари эса вазир ўринбосарларига тенг бўлади.
Шунингдек, Жамғарма ходимларига Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигидаги тегишли лавозимлар учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантириш миқдорлари ва шароитлари татбиқ этилади. Жамғарма ходимларига улар ишининг ҳажми ва самарадорлигидан келиб чиққан ҳолда директор қарорига асосан лавозим маошларининг 100 фоизигача миқдорида ойлик устама белгиланади.
Жамғарма директорига Жамғарма тузилмасига, зарур ҳолларда, ходимларнинг белгиланган сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида ўзгартириш киритиш ҳуқуқи берилди.
Бундан ташқари, Жамғармага юклатилган вазифаларни бажаришга давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлар, илмий-тадқиқот ва таълим муассасалари, шунингдек, хорижий ва халқаро ташкилотларнинг малакали ишчи ва мутахассисларини шартнома асосида жалб этиш ваколати топширилди.